Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Толибон" жангариси Афғонистондаги бир оилага мансуб 8 полициячи ҳаётига зомин бўлди
Афғонистонда 8 нафар полициячи бир террорчи қурбонига айланди. Бу ҳақида 3 февраль, жума куни Tolo News телеканалида хабар берилди.
Манбага кўра, ўлдирилган полиция ходимларининг барчаси бир оила аъзолари бўлган. "Толибон" жангариси шимоли-ғарбий Фаряб провинциясининг Гард-Маршкар қишлоғидаги полициячиларни аввал заҳарлаган, кейин эса уйга кириб, уларга қарата ўқ узган.
Телеканал бу воқеанинг қачон рўй берганига аниқлик киритмади, лекин террорчи ҳуқуқ-тартибот органларига тахминан 15 кун аввал таслим бўлганини маълум қилди.
Мавзуга оид
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026