Жаҳон | 09:04 / 04.02.2017
5721
2 дақиқада ўқилади

Эрдўған Туркия ва Украина дўстлигининг «мустаҳкам пойдевори» ҳақида фикр билдирди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг баёнот беришича, Туркия-Украина дўстлиги мустаҳкам пойдеворга суянади. Бу ҳақда икки мамлакат ўртасидаги дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан Эрдўғаннинг Пётр Порошенкога йўллаган табрик мактубида сўз юритилган, деб хабар қилмоқда Украина президенти матбуот хизмати.

«Минтақавий ва халқаро майдонда бизлар дуч келган чақириқлар, турк-украин дўстлиги мустаҳкам пойдеворга асосланишини яна бир бор исботлади, бизнинг ҳар бир соҳадаги ҳамкорлигимиз янада чуқурлашди», — дея Эрдўған сўзларини келтиради Украина президенти матбуот хизмати. 

Туркия раҳбари, шунингдек, унинг яқин ойларда Украинага режалаштираётган ташрифи ўзаро муносабатларга янги туртки беради. 

Ўз навбатида, Порошенко 25 йиллик муносабатлар даврида ўзаро борди-келди сезиларли кенгайганини қайд этган. 

«Яна бир муҳим жиҳат шундан иборатки, яхши қўшничилик ва ҳамкорликка қаратилган изчил сиёсат доирасида сўнгги 25 йил мобайнида Украина ва Туркия Республикаси ўртасида инсонлар алоқалари кенгайган. Бунга, жумладан, мамлакатларимиз ўртасида визасиз борди-келдини жорий қилиш ҳам имкон берди», — деган Порошенко.

Мавзуга оид