Жамият | 11:29 / 04.02.2017
6594
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик эркак кичик ер қисми туфайли бешта қўшнисини пичоқлаб ўлдирди

Хитойнинг Хэнань вилоятида яшовчи эркак жанжал пайтида ўзининг беш нафар қўшнисини пичоқлади. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги маҳаллий полицияга асосан хабар берди.

Ҳодиса жума куни Юнчэн округида содир бўлган. Полиция маълумотига кўра, Лу фамилияли эркак воқеа жойида учта қўшнисини пичоқлаб ўлдирган, тўрт нафари жароҳатланган. Улардан икки нафари кейинчалик касалхонада ҳаётдан кўз юмган.

Шундан сўнг эркак ўз жонига қасд қилишга уринган. Ҳодиса жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот ходимлари уни ҳибсга олишди. Хабарларга кўра, қўшнилар ўртасидаги жанжалга кичик ер қисми сабаб бўлган.

Мавзуга оид