Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон раҳбари: Эрон терроризмнинг асосий ҳомийларидан биридир
АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис Эронни терроризмнинг асосий ҳомийларидан бири деб атади. У япониялик ҳамкасби Томоми Инада билан Токиода ўтказган музокараларидан сўнг, шундай баёнот берди.
"Эронга тўхталадиган бўлсак, бу давлат жаҳон терроризмининг ҳомийларидан бири ҳисобланади. Биз буни Эронга билдириб қўйишимиз керак", - деган Пентагон раҳбари.
Шу билан бирга, Мэттиснинг қўшимча қилишича, у "Эрон муаммоси туфайли Американинг Яқин Шарқдаги кучларини кўпайтиришга зарурат кўрмаяпти".
Эслатиб ўтамиз, 3 февралда АҚШ Эронга нисбатан санкцияларни кенгайтиргани ҳақида хабар қилинган эди. Америка қора рўйхатига 13 киши ва 12 ташкилот киритилди. Бу чекловлар Теҳрон баллистик ракеталар ишлаб чиқариш дастурига алоқадор шахслар ва ташкилотлар ёки Эрон Қуролли кучларининг элита бўлинмалари ҳисобланувчи "Ислом инқилоби қўриқчилари" Корпуси (ИИҚК)га қандайдир ёрдам бераётганларга нисбатан жорий қилинди.
Эрон ҳукумати жавоб чоралари кўришини билдирди.
Мавзуга оид
23:32 / 01.05.2026
Қирол ва қиролмас учрашуви. Чарлз III Оқ уйда орийча мастер-класс кўрсатди
22:06 / 01.05.2026
АҚШ Ўзбекистонга 26 мигрантни депортация қилди
21:58 / 01.05.2026
Эрон АҚШ билан тинчлик музокаралари доирасида янги таклиф юборди
20:28 / 01.05.2026