Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Буюк Британия бош вазири самолёти террорчилар нишонига айланиши мумкин эди
Фото: AP
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг самолёти Вашингтондан Анқарага ёқиқ транспондер билан учгани маълум бўлди. Бу эса террорчиларга самолётни осон кузатишга имкон берган ва уни "учар нишон"га айлантирган. Бундан Daily Mail нашри журналистлари хабар топдилар.
Мутахассисларнинг фикрича, самолётни ҳаттоки мобиль дастур ёрдамида кузатиш мумкин бўлган. Террорчилар истасалар самолёт баландлиги, йўналиши ва парвоз тезлигини билиб олишлари мумкин бўлган. "Бундай маълумот очиқ ҳолатда эканлиги кулгили ва маъсулиятсиздир. Ёқиқ транспондер террорчилар маълумот олиши учун идеал вариант ҳисобланади", деб бунга изоҳ берган Террорчиликка қарши курашиш миллий бошқармаси раҳбари Крис Филипс.
Бекингем университетнинг хавфсизлик ва разведка бўлими раҳбари Энтони Глисанинг айтишича, Мэй учун бу вазиятда ҳақиқатда яққол хавф бўлган. У бу воқеани бемаънилик деб атаган, чунки Мэй дунёнинг энг муҳим шахсларидан бири ҳисобланади.
Махсус хизматлар Мэйнинг парвозларини ташкиллаштириш билан шуғулланувчи авиакомпанияга мурожаат қилганларидан кейин қурилма фаолсизлаштирилган.



Мавзуга оид
20:07 / 27.04.2026
Boeing дунёдаги энг катта ва қудратли икки двигателли юк самолётини тақдим этди
20:48 / 05.04.2026
АҚШ Эрон билан уруш давомида еттита самолётини йўқотди – ОАВ
13:56 / 23.03.2026
АҚШда йўловчи самолёти ўт ўчирувчи машина билан тўқнашиб кетди
21:04 / 19.03.2026