Жаҳон | 17:44 / 05.02.2017
6666
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Оқ уй МРБнинг махфий қамоқхоналаридан воз кечди

Оқ уй маъмурияти Марказий разведка бошқармасининг (МРБ) махфий қамоқхоналарини қайта тиклаш ғоясидан воз кечган. Бу ҳақда New York Times газетаси хабар ёзган.

Бу борадаги лойиҳа АҚШ конгрессида ҳар икки партия вакиллари ва маҳкама аъзолари ўртасида норозиликни келтириб чиқарган. Нашр хабарида ёзилишича, шундан сўнг Оқ уй хорижда МРБ ўз вақтида терроризмга алоқадорлар маҳбусларни қийноққа солган махфий қамоқхоналарни қайта очиш масаласини кўриб чиқишдан бош тортган. Шундан сўнг ҳужжатнинг иккинчи варианти пайдо бўлган ва унда махфий қамоқхоналар ҳақида гап йўқ.

Шу билан биргаликда, Трамп Барак Обама маъмурияти ёпиб ташлашга интилган Гуантанамодаги ҳарбий турмадан жиддийроқ мақсадларда фойдаланмоқчи ва ҳужжатнинг янги таҳририда шу мақсад акс этган.

Нашрда қайд этилишича, қонун лойиҳасидаги айрим бандлар «президент Дональд Трампнинг кўп сонли ваъдаларига, шу жумладан, у ерга яна қўлга тушган террорчиларни йўналтириш ва ушбу турмадан маҳбусларни кўчиришни бас қилишга қаратилган даъватларига мос келади».

Қайта кўриб чиқилган ҳужжат лойиҳаси Обама 2009 йилда чиқарган, аммо амалга ошмай қолган Гуантанамодаги қамоқхонани ёпиш тўғрисидаги кўрсатмани бекор қилмайди.

Ўз президентлигининг сўнгги кунларида Барак Обама Конгрессни Гуантанамодаги қамоқхонани ёпишга қаршилик кўрсатгани учун айблаганди.

Мавзуга оид