Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2020 йилга келиб Хитой аҳолисининг сони деярли 1,5 миллиард кишига етади
2020 йилга келиб Хитой аҳолиси сони 1 миллиард 420 миллион кишини ташкил этади. Синьхуа агентлигининг хабар беришича, йиллик ўсиш йилига тахминан 6 фоизга тенг.
"Мамлакатда 13-беш йиллик режани бажариш учун “бир оила-икки фарзанд” сиёсатини амалга ошириш лозим. Бундай муҳим вақт оралиғида оилани режалаштириш бўйича ишларни рағбатлантириш керак", - дейилади 13-беш йилликка (2016-2020 йиллар) мўлжалланган туғилиш бўйича режада.
2016-йил охирига келиб Хитой аҳолиси сони 1 миллиард 382 миллион 271 минг кишини ташкил этди. Бу 2015 йилга қараганда 8 миллион кишига кўпроқ дегани. Шу билан бир қаторда, мамлакатнинг меҳнатга лаёқатли фуқаролари миқдори 907,47 миллион кишини ташкил қилди – умумий аҳолининг 65 фоизи. Хитойда сўнгги йилларда аҳолининг тез қариши юз бермоқда. Охирги маълумотларга кўра, Хитойда айни дамда 60 ёшдан катта 230 миллион киши истиқомат қилади – аҳоли умумий миқдорининг 16,7 фоизи.
Аҳолининг тез қариш муаммоси ҳукуматни 2013-йилда “бир оила-бир фарзанд” сиёсатини қайта кўриб чиқишга мажбур қилди. Янги қоидаларга кўра, эндиликда эр ёки хотин ота-онасида ягона фарзанд бўлган тақдирда, ўз оиласида иккинчи фарзандга эга бўлишига рухсат берилади.
Хитойда шунингдек гендер мувозанати бўйича муаммолар ҳам сақланиб турибди. Сўнгги маълумотларга кўра, 2016-йил охирида эркаклар сони 708,15 миллион, аёллар сони эса – 674,56 миллионни ташкил этган.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026