Ўзбекистон | 16:52 / 06.02.2017
5268
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов ЕТТБ банки бошқарувчи директорини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТTB) Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқарувчи директори Наталья Ханженкова бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон ва ЕТTB ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Икки томон муносабатларида вужудга келган муайян тўхталиш ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларига замонавий шартлар асосида янгича нигоҳ ташлашга имкон бериши таъкидланди.

Мулоқот давомида ЕТTB президенти Сума Чакрабартининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи кун тартиби, шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Мавзуга оид