Қирғизистонда ўтган халқаро турнирда ўзбекистонлик боксчилар саккизта медални қўлга киритди
Қирғизистонда бокс бўйича ўтказилган халқаро турнирда ўзбекистонлик боксчилар Ватан шарафини муносиб ҳимоя қилиб, саккизта медални қўлга киритди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
91 килограммгача бўлган боксчилар баҳсида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Сардор Ёрмуҳамедов дастлаб қирғизистонлик Жаксилик Кузалиев, ярим финалда хитойлик Чен Юнфа, финалда мезбонларнинг яна бир вакили Сергей Паренкони енгиб, олтин медални қўлга киритди.
Вазни 75 килограммлик чарм қўлқоп усталари ўртасидаги беллашувларда қатнашган Козимбек Мардонов қозоғистонлик Темирлан Раимқулов, хитойлик Молла Туохетикионг, қирғизистонлик Азамат Канибек ва Илёс Акматалиевни мағлубиятга учратди ва терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги олтин медални қўшиб қўйди.
Турнирда Рустамжон Исмоилов кумуш, Нодир Мирзаҳмедов, Улуғбек Комилов, Алиёр Норалиев, Одил Арслонов, Ҳасанхон Баротов бронза медали билан тақдирланди.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
17:23 / 04.11.2024