Жаҳон | 08:50 / 09.02.2017
10665
1 дақиқада ўқилади

Исроил Миср ҳудудидан учирилган ракеталарни уриб туширди

Исроилнинг ракета ҳужумига қарши мудофаа тизими Мисрнинг Синай яримороли ҳудудидан учирилган бир нечта ракеталарни уриб туширди. Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.   

"Ракеталар Синай ҳудудидан Исроил томон учирилган. "Темир гумбаз" ракета ҳужумига қарши мудофаа тизими улардан бир нечтасини уриб туширган", деб маълум қилинди хабарда.  

Эйлате курорт шаҳри ва унинг атроф ҳудудлари ўққа тутилиши сабабли ҳаво тревогаси фаоллаштирилган.

Жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган, ҳарбийлар ҳудудни кўздан кечириб чиқишган.

2015 йил июлида Синайдан отилган ракета Исроил жанубига келиб тушган. Ҳужум оқибатида ҳеч ким жабрланмаганди. Бу ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олганди.

Мавзуга оид