Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Нидерландия икки томонлама солиққа тортмаслик Конвенциясига протоколни имзолади
2017 йил 6 февралда Ўзбекистон ва Нидерландия икки томонлама солиққа тортишга йўл қўймаслик бўйича давлатлараро Конвенцияга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги протоколни имзолади. Конвенция 2001 йил 18 октябрида имзоланган бўлиб, капитал ва даромадларга икки мамлакатда бараварига солиқ солмасликни кўзда тутади, деб ёзмоқда UzDaily.uz.
Ҳужжат Ўзбекистон Солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев раҳбарлигидаги делегациянинг Нидерландияга ташрифи доирасида Ҳаагада имзоланган. Конвенцияга киритилаётган янги Протокол билан солиқ шаффофлиги бўйича халқаро меъёрларга мос келувчи янги тартиблар киритилмоқда.
Шу билан бирга, Зутермер шаҳрига уюштирилган сафар чоғида Ўзбекистоннинг иқтисодий ва инвестиция салоҳиятига доир махсус тақдимот ўтказилди ҳамда Ўзбекистонга сармоя киритаётган хорижий компанияларга тақдим этиладиган солиқ имтиёзлари хусусида кенг ахборот берилди.
Ботир Парпиев тақдимотдан сўнг, Нидерландия компаниялари вакилларини қизиқтирган барча саволларга жавоб берган. У, шунингдек, қўшимча саволлар пайдо бўлса, ДСҚнинг виртуал қабулхонаси орқали мурожаат қилиш имкони мавжудлигини ҳам ёдга олган.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
10:03 / 12.06.2026
Илон Маск 55 миллиард долларлик Terafab лойиҳасини илгари сурмоқда
22:32 / 09.06.2026