Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда илк бор “яшил дружиначилар” пайдо бўлди
Ўзбекистонда илк бор расман биринчи “яшил дружиначилар” рўйхатдан ўтказилди. Улар экологик назорат бўйича жамоат инспекторларидир.
Бундай дружиначиларнинг ваколатларига атроф-муҳит ҳолатини кузатиш, унинг ифлосланишига олиб келувчи ҳолатларни аниқлаш киради. Шунингдек, улар табиий ресурслардан норационал фойдаланиш, соғлиққа таҳдид уйғотувчи вазиятларни топади, давлат органлари ва фуқароларни атроф-муҳитдаги ўзгаришлардан бохабар этади, аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боради.
Эндиликда табиатни асраш соҳасидаги қонунчиликни бузиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этишни истаган ҳар бир фуқаро табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси қошидаги табиатни асраш соҳаси бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида таҳсил олиши мумкин. Улар учун махсус дастур ва курслар ишлаб чиқилган бўлиб, бундан муваффақиятли ўтганларга жамоат инспектори мақомидан дарак берувчи гувоҳномалар топширилади.
Мавзуга оид
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
17:29 / 02.05.2026
Ўзбекистон ташқи қарзи 2025 йилда 18 млрд долларга ошди. Бу рекорд кўрсаткич
11:48 / 16.04.2026
Ўзбекистонда аҳоли сони бўйича янги маълумот эълон қилинди
09:56 / 16.04.2026