Жаҳон | 17:31 / 10.02.2017
3639
1 дақиқада ўқилади

ЕИнинг 600 млн евролик иккинчи транши Украинага яқин ҳафталарда ўтказилади

Фото: EPA

ЕИнинг Украинага кўрсатиши режалаштирилган 600 млн евро миқдоридаги иккинчи молиявий кўмаги яқин ҳафталарда ажратилади. Киевнинг муҳим ислоҳотларни ўтказаётгани шундай дейишга асос бўла олади. Бу ҳақда Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер Украина бош вазири Владимир Гройсман билан ўтказган музокаралари якунидаги матбуот анжуманида баёнот берди, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги.

"Бизнинг фикримизча, ЕИнинг 600 млн евро миқдоридаги Украинага тақдим этилувчи макромолиявий ёрдами яқин ҳафталарда ўтказилиши мумкин. Украина асосий ислоҳотларни ўтказмоқда ва ЕИ унинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаши керак", - деган Юнкер. 

Унинг сўзларига кўра, учрашувда Украина шарқидаги вазият, ислоҳотлар жараёни ҳамда ЕИ билан виза тартибини либераллаштириш мавзулари муҳокама қилинган. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид