15:39 / 13.02.2017
6195

Қоғозни имитация қилувчи reMarkable планшети намойиш қилинди

reMarkable — ҳақиқий қоғозни имитация қилувчи, махсус  Canvas экрани билан жиҳозланган планшет. Унинг ёрдамида китоб ва газеталарни худди электрон китобдагидек мутолаа қилиш, шунингдек, эслатмаларни ёзиш ва чизгилар чизиш мумкин. Бу ҳақида getremarkable.com сайтида тўлиқ маълумот берилган.

reMarkable'да яратилган барча файллар автоматик равишда "булут" сақловчига юборилади ва у ердан ҳар қандай қурилма учун мавжуд бўлади. 

Ишлаб чиқарувчиларнинг фикрича, планшет блокнотлар, ёзув дафтарлари ёки китоблар ўрнини эгаллаши мумкин. 

Планшетнинг стилус ва ҳимояловчи ғилоф билан биргаликдаги нархи расмий сайтда 429 долларни ташкил қилади. Маҳсулот бозорга чиққанидан кейин унинг баҳоси 716 долларга кўтарилади. Планшетнинг қўшимча аксессуарларсиз қиймати - 529 доллар. У 2017 йилнинг сентябрида бозорга чиқарилиши кутилмоқда. 

Top