Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда барча бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан таъминланиши мумкин
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Унга кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб:
Хоразм вилоятида эксперимент тариқасида, келгусида эса, барча бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан босқичма-босқич таъминланиши;
давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларга оқсил, витамин ва минераллар билан бойитилган сут, йод билан тўйинтирилган нон маҳсулотлари берилиши йўлга қўйилиши;
умумий ўрта таълим муассасалари бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқув юкламаси 18 соатдан 16 соатга, юқори синф ўқитувчилариникини эса, 20 соатдан 18 соатга қисқартирилиши;
давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларига кўп йиллик хизмат қилганлиги учун педагогик стажига қараб 30 фоизгача миқдорда устама тўлаб борилиши мумкин.
Мавзуга оид
16:23
Хоразмда ҳам жамоат транспортида тўловлар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади
08:45 / 23.06.2026
Фарғона ва Хоразмда наркотик моддалар қўлга олинди
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:23 / 28.04.2026