Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандга Қозоғистон орқали ўтувчи янги йўл яқин ҳафталарда очиладиган бўлди
Ўзбекистон ва Қозоғистон февраль охиригача ўзбекистонликларга Қозоғистон ҳудуди орқали Самарқандга йўлни анча қисқартиришга имкон берадиган М-39 йўлини ишга тушириш бўйича барча жараёнларни якунламоқчи. Бу ҳақда "Sputnik Узбекистан" нашри мухбирига Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаев маълум қилди.
Унинг айтишича, томонлар барча зарурий ички жараёнларни якунлашган, ўтказиш постларини белгилаб олишган. Бу постлар одамларга қулайлик яратиш мақсадида кунбўйи ишлайди.
"Аввал постлар фақат кундузи ишлаган, энди улардан иккитаси кунбўйи ишлайди. Асосийси, Ўзбекистон фуқароларининг Қозоғистон чегарасидан ўтиши механизми енгиллаштирилди. Мисол учун, паспортга штамп қўйилмайди. Ўзбекистонликларга Қозоғистон ҳудудига кираётганда махсус миграцион карточкани тўлдириш керак бўлади. Бу оддий бланк бўлиб, у Қозоғистондан чиқаётганда топширилади", деб айтди Қозоғистон элчиси.
Миграция карточкаси хусусий машиналар ҳайдовчиларига ҳам, автобусларда кетаётган одамларга ҳам тақдим этилади. Ўзбекистонликлардан чегарадан ўтаётганларида ҳеч қандай ҳақ олинмайди, яъни чегарадан ўтиш тўлиқ бепул бўлади.
"Биз ҳаракатни февраль охиригача йўлга қўямиз. Қозоғистон ўз томонидан барча жараёнларни якунлади, энди буни Ўзбекистон қилишини кутмоқдамиз ва йўл бўйлаб ҳаракатни синхрон равишда очамиз. Бу яхши қадамдир, чунки сайёҳлик оқимини рағбатлантиради", деб таъкидлаб ўтди Утембаев.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Мақтаарал тумани ҳудуди орқали ўтувчи йўл 2006 йилда ёпилган эди. Бу йўл эвазига Тошкентдан Самарқандгача бўлган йўл 24 км гача қисқаради.
Мавзуга оид
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026