Эксперт: Ким Чен Ин ўгай акасини ўлдиришга шахсан буйруқ берган
КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг ўгай акаси Ким Чен Нам Малайзияда ўлдириб кетилди. Корея Республикасидаги Кённам университети КХДР бўйича мутахассис, сиёсатшунос, профессор Ким Гик Сикнинг айтишича, бу қотилликка КХДР раҳбари Ким Чен Ин шахсан кўрсатма берган. Профессорнинг айтишича, унинг бундан мақсади ҳокимият учун даъвогар қолдирмаслик бўлган.
"Ким Чен Ин ўзига ҳокимият учун рақиблик қилиши эҳтимоли бўлган, лекин амалда бунинг имконияти деярли йўқ бўлган акасини ўлдиртирди. Бу "ёш йўлбошчи" кўринишидан назарий максимум жиҳатидангина бўлиши мумкин бўлган эҳтимолни бартараф қилишни истаган", деган у YTN телеканали эфирида.
Олимнинг аниқлик киритишича, КХДРда "ҳокимият отадан ўғилга ўтади, Ким Чен Нам эса катта ўғил сифатида ҳокимиятга ҳақли".
"Шу туфайли КХДР раҳбари мамлакатда беқарорлик юзага келгудек бўлса, мухолиф кучлар Ким Чен Нам раҳбарлигида бирлашиши мумкинлигидан хавотирланган. Айтиш мумкинки, давлат тепасига Ким Чен Ин келганидаёқ унинг акаси тақдири ҳал қилинганди", - дейди эксперт.
Малайзия полицияси 14 февраль куни Куала-Лумпурда КХДР фуқароси суиқасд туфайли ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилди, кейинроқ у КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг ўгай акаси Ким Чен Нам экани тасдиқланди. Унинг ўлими сабаби аниқ эмас.
Бундан олдинги хабарларда у заҳарли игна билан қуролланган икки аёл ҳужуми оқибатида ўлдирилгани айтилганди. Тахминларга кўра, суиқасд уюштирганлар КХДР махсус агентлари эди. Улар суиқасд амалга оширилгач, воқеа жойидан кетиб бекинишган.
Мавзуга оид
22:13 / 31.10.2024
Украина Ким Чен Инни ҳибсга олиш ордери бўйича ХЖСга мурожаат қилади
21:26 / 29.10.2024
КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг хавфсизлиги кучайтирилди – ОАВ
22:37 / 27.10.2024
Боливия собиқ президенти Эво Моралесга суиқасд уюштирилди
11:28 / 26.10.2024