Жаҳон | 23:47 / 14.02.2017
20195
2 дақиқада ўқилади

Малайзия Шимолий Корея етакчисининг акаси жасадини бериши шартини маълум қилди

Малайзия Шимолий Кореяга ушбу мамлакат етакчиси Ким Чен Иннинг Куала-Лумпурда вафот этган акаси Ким Чен Намнинг жасадини у ёриб кўрилгач топширишини маълум қилди. Бу ҳақда маҳаллий Star нашри хабар бермоқда

"Биз жасаднинг топширилиши ҳақида Шимолий Корея элчихонасидан мурожаат олдик. Бироқ биз буни қилишдан аввал жасадни ёриб кўрамиз", деб айтди Малайзия полицияси вакили Фозил Аҳмад.

Нашр маълумотларига кўра, 6 февралдан Малайзияда бўлган Ким Чен Намнинг жасадини 15 февралда ёриш режалаштирилган. Ҳозирда полиция марҳумнинг Малайзия бўйлаб ҳаракатлангани ва алоқаларини ўрганмоқда.   

Шимолий Корея етакчисининг акаси 13 февралда Макаога учадиган самолётга ўтириши керак бўлган, бироқ ўзини тўсатдан ёмон ҳис қила бошлаган. Турли тахминларга кўра, унга заҳарланган игналар билан жароҳат етказилган бўлиши, заҳарли суюқлик сепиб юборилган ёки юзига қандайдир моддага бўктирилган латта билан юргазилган бўлиши мумкин.  

Шундан кейин жабрланувчи аэропорт тиббиёт пунктига жойлаштирилган ва шаҳардаги шифохоналардан бирига олиб кетилаётганда вафот этган.

Кўринишича, Ким Чен Нам бошқа ном билан саёҳат қилган, унинг ёнидан 1970 йилда Пхеньянда туғилган Ким Чол номига олинган паспорт бўлган. 

Ким Чен Нам Шимолий Кореяни анча йил аввал тарк этган бўлиб, Макаода яшаб, бизнес билан шуғулланган. Бир вақтлар у Шимолий Кореянинг собиқ раҳбари, отаси Ким Чен Ирнинг эҳтимолий вориси сифатида эътироф этилганди, бироқ бу номга унинг кичик укаси Ким Чен Ин сазовор бўлган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди