Тошкентда яна бир даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди
Тошкент шаҳрида навбатдаги даҳшатли автоҳалокат содир бўлди, яхшиямки, бу сафар ҳеч ким жабрланмаган, қурбонлар йўқ.
ЙТҲ собиқ Тузел мавзесида "Роҳат" айланасига яқин йўлда рўй берган. Ҳодисага доир суратлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ВАЗ автомобили белгиланмаган жойда қайрилиб олишга уринган. У қайрилаётган вақтда бошқа бир автомашина катта тезликда келиб урилган. Бунинг оқибатида анчагина эски ВАЗ бўлакланиб кетган. ЙТҲда ҳеч ким жабрланмаган, Жигули эгаси шифохонага олиб кетилган.
Қизиғи шундаки, кўплаб фойдаланувчилар, қоидабузарликка эътибор қаратиш ўрнига бу каби суратларнинг ижтимоий тармоқларда пайдо бўлишига салбий фикрларини билдирган. Уларга кўра, бундай суратларни ошкор қилиш яхши эмас.
Бироқ, айримлар шу каби суратлардан ижтимоий баннерлар ишлаб чиқиш ва уларни катта йўлларнинг ёқаларига жойлаштириш фикрини илгари суришган. Балки шу нарса ЙҲҚга риоя қилмайдиган ва тезлик чекловларига амал қилмайдиганларга бироз бўлса-да амалий таъсир қилса.
Ҳозирча, ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати бу ҳодиса ҳақида хабар қилгани йўқ.