Ўзбекистон | 23:52 / 15.02.2017
6732
2 дақиқада ўқилади

РФ бош вазир ўринбосари ўзбек ҳамкасбларини Россиядаги муҳим тадбирларга таклиф қилди

Фото: Kun.uz

15 февраль куни Россия Федерацияси Ҳукумат раиси ўринбосари Дмитрий Козак бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 18-йиғилиши бўлиб ўтди. 

Унда Россия бош вазир ўринбосари Дмитрий Козак мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг апрель ойи бошида кутилаётган ташрифи икки мамлакат ўртасидаги муносабатларга янгича нафас бағишлашини таъкидлади. 

Тадбирда қатнашган "Кун" мухбирининг маълум қилишича, Д.Козак ўзбекистонлик ишбилармонларни Россия Федерациясида бўлиб ўтиши кутилаётган бир қатор муҳим тадбирларга таклиф қилган. 

"Ўзбек ҳамкорларимизни 27-28 февраль кунлари Сочида бўлиб ўтадиган Россия инвестиция форуми, 17 мартда Москвада бўлиб ўтадиган МДҲ давлатларининг Халқаро иқтисодий форуми, 1-3 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Петербург иқтисодий форумига таклиф қилиб қоламан. Умид қиламанки, ушбу форумлар ўзбекистонлик ва россиялик ишбилармонлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга имкон беради", - деди Россия Федерацияси бош вазир ўринбосари. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид