Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик сайёҳларда Олтин халқа шаҳарларига қизиқиш ортаётганлиги айтилди
15 февралда пойтахтда бўлиб ўтган ҳукуматлараро комиссиянинг 18-йиғилишида Ўзбекистон Республикаси бош вазир ўринбосари Рустам Азимов бугунги кунда мамлакатлар туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида кенг истиқболга эга эканлигини алоҳида қайд этди.
"Россия фуқароларининг Ўзбекистондаги Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент ва бошқа шаҳарларга қизиқиши юқори эканлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Ушбу йўналишда тарихий, экологик, гастрономик, маданий ва бошқа турдаги туризм соҳаларини ривожлантириш бўйича улкан истиқбол мавжуд", — деди бош вазир ўринбосари.
Шунингдек Ўзбекистон аҳолисида нафақат Москва ва Санкт-Петербург, балки Олтин ҳалқа шаҳарлари, Волга ва Шимолий Кавказ, Қора денгиз ва Байкал кўлига саёҳат қилишга қизиқиш ортиб бораётганлиги таъкидланди.
Илғор реклама ва пиар-компаниялар ёрдамида ўзаро туристлар оқимини сезиларли даражада ошириш учун қулай муҳит яратиш лозимлигига эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
18:31 / 09.06.2026