АҚШ Фатҳуллоҳ Гуленнинг мактабларига 60 миллион доллар ажратди
АҚШ ҳукумати Фатҳуллоҳ Гулен (FETÖ) оқимидаги еттита чартер мактабига (чартер мактаби – давлат томонидан молиялаштирилувчи, бироқ хусусий маблағларни ҳам жалб этувчи мактаб. У “чартер” деб номланувчи шартнома бўйича ишлайди) 60 миллион доллардан ортиқ молиявий ёрдам тақдим этди. Улар Нью-Жерси штатида фаолият кўрсатади.
Америка ОАВи маълумотига кўра, ёрдам пуллари солиқ тўловчилар маблағи ҳисобидан ажратилган.
Record ва NorthJersey.com нашрлари ушбу ўқув муассасаларининг бир қатор таъсисчилари сиёсатчилар кампанияларига юз минглаб долларларни хайрия тариқасида ўтказиб беришганига алоҳида эътибор қаратди.
Хусусан, Нью-Жерсидаги Патерсон илмий-техник мактаби (FETÖ мактабларидан бири)нинг собиқ раҳбари ва турк-америка ассоциацияси кенгаши раиси Фуркан Кўшарлар Барак Обаманинг 2012 йилги сайловолди кампаниясига 500 минг доллардан ортиқ маблағни ажратишган.
Бундан ташқари, АҚШдаги чартер мактабларининг баъзи таъсисчилари Нью-Жерси штати ҳукуматининг қўллаб-қувватловидан умид қилиб Туркияга бепул сафарлар ташкиллаштиришган.
Маълумот учун, Фатҳуллоҳ Гуленнинг ташкилотига аъзо бўлган Туркия қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари гуруҳи 15-дан 16 июлга ўтар кечаси мамлакатда ҳокимиятни қурол ёрдамида эгаллаб олишга ҳаракат қилдилар. Уларнинг бу уриниши мамлакат раҳбарияти ва ҳуқуқ-тартибот органларининг тезкор ҳамда совуққон ҳаракати туфайли амалга ошмади. Рўй берган ҳодиса оқибатида 240 нафардан ортиқ инсон ҳалок бўлди.
Мавзуга оид
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
19:49 / 24.12.2024
American Airlines авиакомпанияси АҚШга барча рейсларни тўхтатди
17:40 / 24.12.2024
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05 / 24.12.2024