Жаҳон | 00:46 / 16.02.2017
4820
1 дақиқада ўқилади

Латвия, Литва ва Руминия мудофаага ажратиладиган маблағни оширишга келишиб олдилар

Латвия, Литва ва Руминия 15 февралда НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилишида яқин орада мудофаага ажратиладиган маблағни ялпи ички маҳсулотларининг 2 фоизигача оширишларини маълум қилганлар.

Учрашувда АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис НАТО бўйича ҳамкорларини агар АҚШнинг альянс олдидаги мажбуриятлари "камтарроқ" бўлишини истамасалар, мудофаа эҳтиёжлари молиялаштирилишини оширишга чақирган.

"Баъзи иттифоқдошлар дебатларда Мэттис қатъий баёнот билан чиққандан кейин 2 фоизлик чегарага яқинда чиқишларини айтганлар. Эстония 2 фоизга эришди, Латвия ва Литва яқин орада 2 фоизлик чегарага эришишларини аниқ билдирдилар. Руминия ҳам яқин орада 2 фоизгача етишини айтган", деб айтган Столтенберг.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид