Жамият | 14:56 / 17.02.2017
19539
3 дақиқада ўқилади

Танлов: Сув ости дунёсининг энг ажойиб суратлари аниқланди

Интернет тармоғида «Underwater Photographer of the Year 2017» танловида ғолиб бўлган суратлар эълон қилинди. Уларнинг рўйхатига сув остида олинган 104та фотосурат киритилди. Улар орасида МДҲ вакиллари ҳам бор.

Танловнинг бош соврини — сув остида суратга олиш техникасини харид қилиш учун 5 минг долларлик сертификатни франциялик фотограф Gabriel Barathieu олди. Унинг «Саккизоёқ рақси» (Dancing Octopus) сурати олий совринга муносиб кўрилган. Ҳакамлар ҳайъати кичик жиҳатларининг аниқлиги, ёрқин туси, объектив линза танлови ва фотосурат қаҳрамонини юқори баҳолашган. 

Умуман, танлов ҳомийлари томонидан жорий қилинган турли хил мукофотлар учун 67 мамлакат суратчилари қатнашишди. Ғолиблар орасида Россия ва Қозоғистон вакиллари ҳам бор. 

Танлов натижаси YouTube сайтида жонли эфир тарзида эълон қилинди, шу йўл билан барча ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Демак, қуйида ушбу танловда қатнашган суратлар намуналаридан завқланишингиз мумкин. 

«Кит боласи ўзини намойиш қилмоқда». Christophe Lapeze, UPY 2017

Портрет: «Яшил тошбақалар ёруғлик нурларида». Greg Lecoeur, UPY 2017

«Вертолёт-амфибия». Steve Jones, UPY 2017

«Сўнгги парвоз». Steve Jones, UPY 2017

«Фаррош». Шифокор-креветка мурена оғзини тозаламоқда. Liang Fu, UPY 2017

«Макро» таснифи ғолиби: «Қурбон». Қисқичбақа боласи янги дунёга келган ва заифлигига қарамай, ўлжасига ҳужум қилишга уринмоқда. So Yat Wai, UPY 2017

«Уч баҳодир». Надежда Кулагина, UPY 2017

«Мусобақа». Richard Shucksmith, UPY 2017

«Louilla ҳалокати кун ботишда». Csaba Tökölyi, UPY 2017

Портрет: «Қоронғулик руҳи». Денгиз игуанаси — Ҳалапагос оролларида яшайдиган калтакесакларнинг ноёб тури. Damien Mauric, UPY 2017

«Очиқ осмондаги момоқалдироқ». Nick Blake, UPY 2017

«Ўйин». Йўлбарс наҳанги тошбақани нонушта қилмоқчи. Edwar Herreño, UPY 2017

«Жаба бақаларининг муҳаббати». Luc Rooman, UPY 2017

«Атериналар ғира-шира вақтда». Tony Myshlyaev, UPY 2017

«Жосус». Медузаларнинг оммавий сузиши. Ron Watkins, UPY 2017

«Кулранг дельфинлар жамоаси». Nicholai Georgiou, UPY 2017

«Дельфинлар овда». Greg Lecoeur, UPY 2017

«Юзма-юз». ifj. Lorincz Ferenc, UPY 2017

«Сув шаҳзодаси». Yannick Gouguenheim, UPY 2017

«Сенинг уйинг, менинг уйим». Qing Lin, UPY 2017

«Ёрдам берсам майлими?». Ellen Cuylaerts, UPY 2017

Мавзуга оид