Жаҳон | 17:17 / 18.02.2017
6966
1 дақиқада ўқилади

Туркия Бош штаби ҳарбийларининг Россияга боришига рухсат беради

Туркия Бош штаби мамлакат ҳарбий хизматчиларининг Россияга сафар қилишига ўрнатилган тақиқни бекор қилишга ҳозирлик кўрмоқда. Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари 2015 йил ноябрь ойи охирларида Туркия-Сурия чегарасида Россиянинг Су-24 самолётини уриб туширганидан сўнг, ушбу тақиқ жорий қилинган эди, деб хабар қилмоқда Anadolu агентлиги.

Агентликнинг ҳарбий манбаларига кўра, Туркия ва Россия ўртасидаги муносабатлар яхшиланганидан сўнг, ушбу тақиқ муҳокамалар мавзуси бўлган. Туркия Бош штаби турли ҳарбий тузилмаларга шу масалада мурожаат қилган, улар тақиқ бекор қилинишини ёқлаб фикр билдиришган. Бу қараш Туркия ТИВ ва мудофаа вазирлигига ҳам етказилган. 

Туркия Қуролли кучлари меъёрий ҳужжатларига кўра, ҳарбий хизматчилар бир тақвим йилида 30 кунгача хорижий меҳнат сафарида бўлишлари мумкин. Бундан ташқари, улар малака ошириш ва семинарларда қатнашишларига рухсат берилади. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид