Фан-техника | 19:22 / 19.02.2017
19170
1 дақиқада ўқилади

Киберҳужумлар бўйича қайси давлатлар етакчилик қилмоқда?

Фото: Fotolia

2016 йилнинг тўртинчи чорагида киберҳужумлар энг кўп АҚШ, Буюк Британия ва Германия ҳудудидан амалга оширилган. Akamai интернет-компанияси олиб борган тадқиқотлар шундай натижа кўрсатди. РИА "Новости" шу ҳақида хабар берди. 

2016 йилнинг охирги чорагида киберҳужумлар умумий сонининг камайиши фонида DDoS-ҳужумлар амалга оширилган IP-манзиллар сони сезиларли даражада кўпайган. 

"DDoS-ҳужумлар амалга оширилган асосий мамлакатлар АҚШ (24 фоиз), Буюк Британия (10 фоиз) ва Германия (7 фоиз) ҳисобланади", - дейилади ҳисоботда. Тўртинчи ўринда - Хитой (6,2 фоиз), бешинчи ўринда эса Россия (4,4 фоиз) қайд этилган. 

Тадқиқотда 2016 йилнинг илк уч чораги статистикаси ҳам келтирилган. Унда биринчи ўринни Хитой, иккинчи ўринни АҚШ ва учинчи ўринни Туркия, Тайвань ҳамда Буюк Британия  эгаллаган. 

Мавзуга оид