Жамият | 10:28 / 21.02.2017
8489
1 дақиқада ўқилади

АҚШда 11 киши халқаро аэропортда ҳеч қандай текширувдан ўтмай учиб кетди

Фото : AP

Нью-Йоркдаги Жон Кеннеди номидаги халқаро аэропортда ўн бир киши текширувдан ўтмай, номаълум йўналиш бўйлаб учиб кетишди. Бу ҳолат хавфсизлик тизимидаги носозлик туфайли рўй берган, дея хабар қилади NBC News телеканали расмий вакилларга асосан.

Аэропорт ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органининг юқори лавозимли вакиллари транспортдаги хавфсизлик маъмурияти 11 йўловчидан биронтасини текширувдан ўтказмаганини айтган.

Аэропорт ҳимоя тизимининг бузилиши 5-Терминалда рўй берган. Хабар қилинишича, транспортдаги хавфсизлик бўйича маъмурият ҳодиса ҳақида полицияга икки соат давомида маълум қилмаган.

Аэропорт вакилининг хабарига кўра, барча 11 киши қўниб бўлгани катта эҳтимолга яқин.

Мавзуга оид