Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзиюрар автомобилларнинг «кўриши» ва «реакцияси»ни яхшилайдиган камера ишлаб чиқилди
Сингапурнинг Наньян технология университети (NTU) олимлари юқори аниқликдаги ўта тез камерани ишлаб чиқишди. У ўзиюрар автомобиллар ва дронларнинг ноқулай об-ҳаво ва ёмон йўлларда яхшироқ «кўриши»ни таъминлайди. Одатдаги оптик камералардан фарқли равишда янги ақлли камера объектнинг сезилмас ҳаракатини ҳам реал вақтда ёза олади.
Янги камера наносонияларда ўлчанадиган оралиқда ёза олади. Бу одатдаги видеога олишдан кўра сезиларли равишда тездир. Бундан ташқари, камера маълумотларни ҳозиргидан кўра кичикроқ форматда сақлайди. Камера ўзига ўрнатилган микросхема ёрдамида тасвирга олаётган жараённи тезлик билан таҳлил қилиб, муҳим жиҳатларни алоҳида қайд эта олади.

Celex деб номланган камерани Наньян технология университети Электр ва электрон муҳандислик мактаби ассистент-профессори Chen Shoushun томонидан ишлаб чиқилган. Ҳозирда, у якуний босқичда.
Celex шу йилнинг январь ойида АҚШда бўлиб ўтган IS&T International Symposium on Electronic Imaging (EI 2017) халқаро симпозиумида ҳам намойиш этилган. Камера сенсори бир неча миллион пикселга эга бўлиб, у якуний тасвирни шакллантиришда фойдаланилади.
Мавзуга оид
14:59 / 09.01.2026
Қора денгизда дрон зарбаси оқибатида Elbus танкери шикастланди
07:15 / 08.11.2025
2025 йилда дунёдаги энг бой мамлакатлар рейтинги
21:17 / 06.11.2025
Сингапурда онлайн фирибгарлик учун дарралаш жазоси жорий этилди
20:06 / 05.10.2025