Ўзбекистон ва Қозоғистон темирйўлчилари ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масаласини муҳокама қилди
22 февраль куни Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлараро комиссиясининг 16-йиғилиши олдидан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раҳбарияти ва «Қазақстан темір жоли» МК» президенти Канат Алписбаев ўртасида музокаралар ўтказилди. Бу ҳақда «Қазақстан темір жоли» МК» матбуот хизмати хабар тарқатган.
Унда темир йўл траспорти соҳасидаги ўзаро ҳаракатларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган. 2016 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги темир йўл транспорти орқали юкларни ташиш бўйича ижобий ўсиш динамикаси қайд этилди. Ташувлар ҳажми 19 миллион тоннани ташкил этди. Учрашувда юк ташишларни ошириш учун ихчам тариф сиёсатини ўтказиш масалалари муҳокама этилди.
Шунингдек Қозоғистон дон ва унини экспорт, Қозоғистоннинг 45 футли музхонали контейнерларида юклар, Қозоғистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ўзбек мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалик турларини транзит ташувлари тарифлари учун чегирмалар тақдим этиш бўйича келишувга эришилди.
Томонлар Ақтоу ва Қуриқ портлари орқали Транскаспий халқаро транспорт йўналиши бўйлаб ўзбек экспорт ва импорт ташувларини ташкил этиш имкониятини муҳокама қилишди. «ҚТЖ – Юк ташувлар» ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ўртасидаги музокаралар якунига кўра Қозоғистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган юклар ҳақида электрон маълумот алмашиш бўйича Келишув имзоланди.
Мавзуга оид
08:50 / 12.10.2024
«2025 йилда энерготарифлар ислоҳотининг асосий босқичи якунланади» — бош вазир ўринбосари
21:05 / 30.09.2024
Юқори тезликдаги ва тезюрар поездларда йўловчи ташиш хизмати тарифлари эркинлаштирилади
18:48 / 28.09.2024
Хитойдан Қирғизистон орқали ўтадиган темир йўлнинг Ўзбекистондаги қисми қачон қурилиши маълум бўлди
19:06 / 23.08.2024