Жамият | 14:46 / 23.02.2017
8974
2 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда патруль-пост хизмати ходимлари ўртасида кўрик-танлов ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг тегишли буйруқлари талабларига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлигининг патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патруль-пост хизмати саф бўлинмасининг ходимлари ўртасида «Хизмат, жанговар ва жисмоний тайёргарлик бўйича» республика кўрик-танловининг биринчи босқичи ўтказилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ППХ ва ЖТСБ ППХ батальони командири подполковник Е.Жумабаев хабар бермоқда.

Кўрик танлов натижаларига кўра ходимлар орасида ўзининг яхши кўрсаткичлари билан юқори натижага эришган, фахрли биринчи ўринни эгаллаган ППХ батальони хизмат гуруҳи инспектори кичик сержант М.Д.Разақбергенов биринчи даражали диплом, танлов кубоги ва энг кам ойлик иш ҳақининг олти баравар миқдорида, фахрли иккинчи ўринни эгаллаган ППХ батальони ижтимоий-сиёсий оммавий-маданий тадбирларда хавфсизликни таъминлаш отряди оператори сафдор Р.М.Еримбетов иккинчи даражали диплом, танлов кубоги ва энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравар миқдорида ҳамда фахрли учинчи ўринни эгаллаган ППХ батальони биринчи отряд милиционер кинологи сафдор О.А.Шамуратов учинчи даражали диплом, танлов кубоги ва энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравар миқдорида пул билан мукофотланди.

Мавзуга оид