21:43 / 24.02.2017
16661

Латвия БАА элчисини "қучоқ очиб" кутиб олди...

Фото: president.lv

БААнинг Латвиядаги дипломатик ваколатхонаси яқиндагина, 9 февралда ишга тушганди, бироқ у ерда дарҳол низо юзага келди. Бу ҳақида "Life" нашрида хабар берилди. 

Латвия ТИВ Араб Амирликларидан мусулмон урф-одатлари ва БААнинг Латвиядаги янги элчиси Ҳанон Халфан Обайда Али ал-Маданийнинг дипломатик иммунитетига ҳурматсизлик борасида норозилик мактубини олди. Гап шундаки, дипломатдан Рига аэропортида ҳижобини ечиш сўралган. 

Манбага кўра, элчи алоҳида хонада, фақат аёллар бўлган жойда шундай қилишга рози бўлади, бироқ унга бундай имконият берилмайди. 

Дастлаб Латвия ТИВ вакили Вита Добеле содир бўлган воқеа тафсилотлари ўрганилаётганини айтган ва Рига аэропортида текширув ишлари Европа қоидаларига кўра олиб борилишини таъкидлаган. Араблар томони, ўз навбатида, аэропорт хизматчилари "афтидан, дипломатиянинг нозик томонларини яхши тушунмасликлари"га ишора қилган. 

Рига халқаро аэропорти хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан БАА элчисини текширувдан ўтказишда қоидабузарликка йўл қўйилгани ҳақидаги маълумотни ишончсиз деб атади. Аэропортнинг Хавфсизлик департаменти директори Инта Смилдзиня ана шундай баёнот билдирди. 

"Элчидан шунчаки пальтосини ечиш сўралди. Текширув аёл киши томонидан амалга оширилаётган эди", - деди Смилдзиня.

У элчига анъанавий мусулмонлар либоси ва бош кийимини ечиш талаби қўйилмаганини қўшимча қилди. Шунингдек текширув жараёни Евроиттифоқ ва ҳаво кемаси талабларига тўлиқ жавоб берганини таъкидлади. 

Top