Жамият | 19:55 / 24.02.2017
14801
2 дақиқада ўқилади

“Одам савдоси ва унга қарши курашиш” номли қўлланма тақдимоти ўтказилди

Ўзбекистон одам савдосига қарши самарали курашиш мақсадида БМТ, ЕХҲТ ва Миграция бўйича халқаро ташкилот ваколатхоналари билан ҳамкорликда изчил фаолият олиб бормоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий марказида одам савдосига қарши курашиш масалаларига бағишлаб ўтказилган тадбирда шулар ҳақида сўз борди.

Миллий марказ директори А.Саидов ва бошқалар Ўзбекистонда трансмиллий жиноятчиликка қарши курашиш, одам савдосининг олдини олиш бўйича самарали чоралар кўрилаётганини таъкидлади. Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, бундай жиноятлардан ёшларни огоҳ этиш мақсадида кенг кўламли тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқ ва эркинликларига доир 70 дан зиёд халқаро ҳужжатга қўшилган. Бу халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар нормалари бугунги кунда мамлакат фуқароларининг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларини тартибга солувчи 700 дан ортиқ қонун ва 16 та кодексга имплементация қилинган.

Тадбирда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази, Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ва Миграция бўйича халқаро ташкилотнинг Марказий Осиё бўйича мувофиқлаштирувчи офиси ҳамкорлигида Одам савдосига қарши курашиш юзасидан қўшма чора-тадбирлар режаси доирасида нашр этилган “Одам савдоси ва унга қарши курашиш” номли қўлланма тақдимоти ҳам ўтказилди.

Мавзуга оид