Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шотландия мустақиллиги бўйича қайта референдумни ўтказиши мумкин
Шотландия ҳукумати кейинги йилда мамлакатнинг мустақиллиги бўйича қайта референдум ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Шотландия ҳукуматидаги ЕИ билан алоқалар бўйича доимий кенгаш аъзоси Чарльз Грант маълум қилди.
Аввалроқ Шотландия биринчи вазири Никола Стержен Шотландиянинг мустақиллиги бўйича референдум ўтказиб, шу тариқа унинг ЕИда аъзолигини сақлаб қолиш истагини билдирганди.
"Мен аминман, Шотландия ҳукумати кейинги йилда референдум ўтказиш борасида жиддий ўйламоқда", деб айтди Грант журналистларга.
Шотландия 2016 йил 23 июндаги референдумда Буюк Британиядан фарқли равишда, мамлакатнинг ЕИ таркибида қолиши учун овоз берган ва шу вақтдан бери ЕИ билан максимал яқин иқтисодий алоқаларни сақлаб қолиш тарафдори бўлиб келмоқда.
Стержен исталган вазиятда мамлакати ЕИ таркибида қолиш йўлини топишга ваъда берган. У Шотландия мустақиллиги бўйича янги референдум Brexit жараёни якунлангунча ўтказилиши мумкинлигини айтган.
Мавзуга оид
08:50 / 26.06.2026
ЕИ Россия ҳарбийлари учун киришни тақиқламоқчи
17:36 / 24.06.2026
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда мигрантлар учун марказ ташкил этиши мумкин - ОАВ
10:40 / 18.06.2026
ЕИ ва Кремл ўртасида норасмий алоқалар бўлгани хабар қилинди
09:45 / 18.06.2026