Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Давлат туризм қўмитасида Хитой ва Россия элчилари қабул қилинди
Жорий йил 22 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раҳбари Анвар Шаропов ХХРнинг Ўзбекистондаги элчиси Сун Лижие ва элчи маслаҳатчиси Чжан Вэньчуанни қабул қилди.
Туризм давлат қўмитаси раиси Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан меҳмонларни табриклади, деб хабар қилмоқда қўмита матбуот хизмати.
Мулоқот чоғида Хитой томони Ўзбекистоннинг туризм соҳасини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ва кўрилаётган чоралар хусусида маълумотлардан хабардор этилди. Ўзбекистоннинг бой туристик салоҳияти борасида сўз борар экан, хитойлик сайёҳларни жалб қилиш имкониятлари хусусида фикр алмашилди. Ўзбекистоннинг «Ипак йўли» бренди аъзоси сифатидаги ўрнига эътибор қаратилди.
Хивада Хитой ресторанини очиш фикри билдирилди. Бу ўз навбатида шаҳарга келувчи хитойлик сайёҳларнинг сонини бир неча марта ошириш имконини бериши керак.
Хитой томони Самарқанд, Бухоро ва Хивадаги тарихий ёдгорликларни реконструкция қилиш соҳасида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган. Хитой туроператорлари Тошкентда ўтказиладиган соҳа кўргазмаларига таклиф этилган.
Шу куни Анвар Шаропов Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси В.Тюрденевни ҳам қабул қилган.
Давлат туризм қўмитаси раиси туризм соҳасидаги ўзбек-россия муносабатларининг юқори даражасини қайд этди. Шу билан бирга, Ўзбекистонда россияликлар сайёҳларга хизмат кўрсатиш учун барча қулай шароитлар мавжуд экани таъкидланди. Бу борада ҳамкорликни янада ривожлантириш, хусусан, Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини Россияда кенг тарғиб қилиш учун Россия ОАВни жалб қилиш зарурлиги айтилди.
Элчи Тюрденев Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини юқори баҳолар экан, республика туризмнинг муқобил турлари, жумладан фаол, тиббий ва гастрономик туризм йўналишларида улкан имкониятларга эгалигини таъкидлади.
Мавзуга оид
09:23 / 04.05.2026
Россия 2024 йилдан бери биринчи марта Украина билан урушда ҳудудларини йўқота бошлади
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
17:29 / 02.05.2026
Ўзбекистон ташқи қарзи 2025 йилда 18 млрд долларга ошди. Бу рекорд кўрсаткич
16:56 / 01.05.2026