Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқда 4 минг жасад кўмилган оммавий қабр топилди
Ироқда Мўсул яқинида тахминларча 4 минг жасаддан иборат энг йирик оммавий қабр топилди, деб хабар бермоқда Telegraph нашри. Ҳозир бу ерда ИШИДга қарши операция ўтмоқда.
Нашрнинг ёзишича, Мўсулни Ироқ пойтахти Бағдод билан боғловчи йўл яқинида, Хасфа туманида катта ўра жойлашган. ИШИД жангарилари 2014 йилда асирга олинган ироқлик ҳарбийларни ўлдириб, уларнинг жасадларини шу ўрага ташлаган. Маҳаллий аҳолининг айтишича, Хасфада қотилликлар ИШИД 2014 йил ёзида Мўсулни эгаллаб олгандан 6 ой ўтиб бошланган.
Гувоҳларнинг айтишича, кўпчилик қурбонлар отиб ўлдирилган. Уларнинг айтишича, ўранинг чуқурлиги унга жасадлар ташланишидан аввал 400 метрдан кўпроқни ташкил қилган. Бу воқеаларнинг гувоҳлардан бири бўлган Маҳмуднинг айтишича, жангарилар уни бир кун ичида 2 мингга яқин полициячи ва ҳарбийларни оммавий қатл этишларини кузатишга мажбур қилишган. Қурбонлар орасида унинг қариндоши ҳам бўлган. Маҳмуднинг айтишича, яна бир ҳолатда ўрага ичида язидлар бўлган автобус ағдариб юборилган.
2015 йил июнда жангарилар ўрани юк контейнерлари ва бетон деворлар бўлаклари билан тўлдириб устидан тупроқ тортиб, кўмиб юборишган.
Бир ҳафта олдин Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий Мўсулнинг ғарбий қисми жангарилардан озод қилиниши бошланганини эълон қилди. 24 февралда Ироқ ҳукумат кучлари ҳарбий база ва Мўсул жанубидаги қишлоқни қайтариб олишган ва шаҳар ғарбидаги турар жой мавзеларига киришган ҳамда аэропортни тўлиқ назоратларига олишган. Бундан аввалроқ Мўсулнинг шарқи тўлиқ озод қилинганди.
Мавзуга оид
21:16 / 28.06.2026
Ироқда 50га яқин амалдор ва депутатлар коррупцияда айбланиб ҳибсга олинди
23:18 / 07.04.2026
Ироқда ўғирлаб кетилган америкалик журналист Шелли Киттлсон озод қилинди
12:11 / 21.03.2026
НАТО Эрондаги уруш сабаб Ироқдаги миссия ходимларини олиб чиқмоқда
15:03 / 13.03.2026