Жаҳон | 21:32 / 25.02.2017
9213
1 дақиқада ўқилади

Трамп ўз тарафдорларини тарихдаги энг йирик намойишга чорлади

АҚШ президенти Дональд Трамп ўз тарафдорларига тарихдаги энг йирик намойиш ўтказишни таклиф қилди.

Трампнинг айтишича, унинг сиёсатини қўллаб-қувватловчи америкаликлар сони шунчалик кўпки, агар уларнинг барчаси намойишга чиқсалар, у энг йирик намойиш бўлади.

"АМЕРИКАНИ ЯНА БУЮК ҚИЛИШ"га (Трампнинг сайловолди шиори) овоз берган миллионлаб одамлар намойишга чиқишлари керакдир. У барча намойишлар ичида энг йириги бўлади!", деб ёзди Трамп твиттерда.

Трампга қарши АҚШда, Ғарбнинг турли давлатлари ва Яқин Шарқда мунтазам асосда намойишлар ўтмоқда.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид