Жаҳон | 16:03 / 26.02.2017
7884
1 дақиқада ўқилади

Ҳасан Руҳоний иккинчи муддатга ҳам президент бўлмоқчи

Эрон вице-президенти Ҳусайн Али Амири мамлакатнинг амалдаги раҳбари Ҳасан Руҳонийнинг май ойида иккинчи марта президентлик сайловларида иштирок этиш режаси ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Бу ҳақда Франс Пресс хабар тарқатди.

"Охирги ҳафталарда жаноб Руҳоний президентлик сайловларида иштирок этиш бўйича қарор қабул қилди", дейилган IRNA агентлиги хабарида.

Ўтган йилнинг октябрида мамлакат ички ишлар вазири Абдулрози Раҳмоний Фазлий мамлакатнинг амалдаги раҳбари 2017 йилги президент сайловларида қатнашмоқчи эканини маълум қилганди. Номзодларни рўйхатга олиш ишлари 10-14 апрель кунлари бўлиб ўтади, сайловолди кампанияси 27 апрель куни бошланади ва 16 майга қадар давом этади. Сайлов 19 майга белгиланган.

Мавзуга оид