Жаҳон | 22:43 / 26.02.2017
11782
1 дақиқада ўқилади

Мавлуд Човушўғлу: Туркиянинг сабрини синамасликни маслаҳат бераман

Греция ташқи ишлар вазири Никос Котзиаснинг Туркия номига айтган сўзлари Анқаранинг салбий муносабатига сабаб бўлди.

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлунинг айтишича, бу "тантиқ"нинг гаплари Туркия ва Греция муносабатларига путур етказмаслиги керак.   

"Туркия ва Греция халқларида кўплаб туташ нуқталар бор. Туркия аҳолиси грек оролларига ташриф буюради, греклар эса Туркияга келадилар. Бизнинг халқларда умумийлик кўп", деб айтди Човушўғлу ва Анқара минтақада ҳарбий қудратни намойиш қилишга интилмаётганини таъкидлаб ўтди. 

Унинг айтишича, Греция Туркия армияси кучини ва зарурат бўлганда турк аскарлари нимага қодирлигини бошқалардан кўра яхшироқ билади.

"Ўйлайманки, бу ҳақиқатни "тантиқ"қа ҳам етказиб қўйиш керак. Туркиянинг сабрини синамасликни маслаҳат бераман" деб айтган Човушўғлу. 

Мавзуга оид