Япония Хавфсизлик кенгаши котиби АҚШга отланди
Япония Миллий хавфсизлик кенгаши бош котиби Сётаро Яти 27 февралда АҚШга йўл олади. У Вашингтонда президент Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича янги маслаҳатчиси Герберт Макмастер билан музокаралар ўтказади. Бу ҳақда Япония ҳукумати бош котиби Ёсихидэ Суга маълум қилди.
"Яти 27 февралдан 1 мартгача АҚШда бўлади. Ҳозирда, унинг Макмастер билан учрашувига тайёргарлик кетмоқда", - деган Суга. Музокаралардаги асосий мавзулардан бири Осиё-Тинч океани минтақасидаги вазият бўлиши мумкин. Бироқ, Ёсихидэ Суга кун тартибига ойдинлик киритмаган.
Икки давлат раҳбарларининг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчилари 22 февралда телефон орқали мулоқот қилишган эди. Унда минтақавий хавфсизлик масалалари борасида фикр алмашилганди. Хабарларга кўра, Яти Токио ва Вашингтоннинг Шарқий Хитой денгизидаги вазият юзасидан умумий қарашини шакллантиришни режалаштирган. Ушбу денгиздаги Сенкаку ороли Хитой ва Япония ўртасидаги тортишувлар мавзуси бўлиб келади.
Мавзуга оид
10:48
АҚШ иқтисодиёти ҳар қачонгидан ҳам каттароқ ва яхшироқ. Сиёсий қарорлар буни барбод қилиши мумкинми?
10:30
АҚШ Украинага 425 млн долларлик янги ёрдам пакетини тақдим этмоқда
19:01 / 01.11.2024
АҚШ партиялари сайлов кампаниясига қанча пул сарфлагани ҳисоблаб чиқилди
09:50 / 01.11.2024