Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Fujairah Open – 2017: Ўзбекистонлик таэквондочилар халқаро турнирни учта олтин медаль билан тугатишди
Таэквондо (WTF) бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Бирлашган Араб Амирикларининг Фужайра шаҳрида ўтказилган Fujairah Open – 2017 халқаро турнирида муваффақиятли иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан 550 га яқин таэквондочи қатнашди.
Кадетлар баҳсида Ўзбекистон вакиллари Амирбек Тўраев, Азизбек Раҳмонбердиев ва Даниил Ким барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритган бўлса, Жавоҳир Холмуродов кумуш медаль билан тақдирланди.
Ўсмирлар ўртасидаги беллашувларда ўзбекистонлик спортчи Зуҳра Очилова шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой эгаллади. Шунингдек, Ислом Йўлдошeв, Динора Мухторова ҳамда Феруза Содиқова ўз вазн тоифаларида бронза медалга сазовор бўлди.
Кескин ва муросасиз курашларга бой бўлган катталар баҳсида Никита Рафалович, Шуҳрат Салаев, Нигора Турсунқулова кумуш, Валентин Хегай, Максим Рафалович, Темур Ўролов, Мафтуна Эргашeва, Свeтлана Осипова бронза медални қўлга киритди.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари “Fujairah Open – 2017” халқаро турнирида 3 олтин, 5 кумуш ва 8 бронза медалига сазовор бўлди.
Мавзуга оид
10:17 / 16.07.2026
Ўзбекистонга яна жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади
14:46 / 15.07.2026
Парламентлараро иттифоқ Ўзбекистон тажрибасини намуна сифатида кўрсатди
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026