Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Спортда допингга қарши кураш" мавзуи олимпия захиралари коллежлари ўқув дастурларига киритилади
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида "Спортда допингга қарши кураш" мавзуида миллий семинар бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда олимпия захиралари коллежлари мутахассислари, спорт федерациялари вакиллари, ўқитувчилар ва спортчилар иштирок этмоқда.
2016 йили Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳамкорлигида тайёрланган лойиҳа Допингга барҳам бериш бўйича ЮНЕСКО жамғармаси томонидан тасдиқланди.
Лойиҳа доирасида спортда допингга қарши кураш бўйича хабардорликни ошириш борасида ўқув қўлланма профессор-ўқитувчилар томонидан ўзбек ва рус тилларида тайёрланди ва нашр этилди. "Спортда допингга қарши кураш" мавзуи Ўзбекистондаги олимпия захиралари коллежлари ўқув дастурларига киритилади ва ўқув машғулотлари ташкил этиш режалаштирилган.
Мазкур семинар ҳам спортда допингга қарши курашни янада кучайтириш, мураббийлар ва спортчиларнинг бу борадаги билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилади.
Мавзуга оид
10:17 / 16.07.2026
Ўзбекистонга яна жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади
14:46 / 15.07.2026
Парламентлараро иттифоқ Ўзбекистон тажрибасини намуна сифатида кўрсатди
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026