Жамият | 23:20 / 28.02.2017
9089
1 дақиқада ўқилади

Янгийўлдаги хонадонлардан бирида 3 кг марихуана аниқланди

Тошкент вилояти Янгийўл туманида ўтказилган тезкор тадбирлар вақтида Қўшёғоч қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи, 1983 йилда туғилган, муқаддам судланган шахснинг уйи текширилди.

Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, текширув натижасида пакетларга қадоқланган ҳолда 220 грамм гашиш ва 3 килограмм марихуана гиёҳвандлик моддаси топилиб, мусодара қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид