Спорт | 22:42 / 28.02.2017
15535
2 дақиқада ўқилади

«Барселона» ЕЧЛ финалига чиққан тақдирда ҳам Месси ва Неймар унда ўйнай олмаслиги ҳақида гапирилди

УЕФА президенти Александер Чеферин Brexit сиёсатидан кейин Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши футболга қанчалик зарар келтириши ҳақида гапириб ўтди.

Бу йилги Европа чемпионлар лигаси финали айнан Қиролликка қарашли Уэльс пойтахти Кардифф шаҳрида бўлиб ўтади. Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқиб кетадиган бўлса, мамлакат ҳудудига чет эл фуқароларининг кириш тартиби ҳам ўзгаради ва бу бир қатор муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

«Британия ҳукумати қандайдир криминал элементлар сабаб мамлакатга кириш тартибига тақиқлар қўйса, буни ёмон томони йўқ. Аммо тасаввур қилиб кўринг, Месси ва Неймарнинг суд жараёни тугамагани учун улар Уэльсга қўйилмаса нима бўлади?

Бундай ҳолатда британиялик футболчилар бошқа мамлакатларга чиқса, ёки бу ҳудудга чет эллик футболчиларнинг кириши маълум сабаблар билан тақиқланса, бу катта муаммони келтириб чиқаради. Европа бўйлаб эркин ҳаракатда барчаси бошқача. Brexit давом этса, барчаси ўзгариб кетади», – деган Чеферин.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили «ПСЖ» футболчиси Серж Орье ана шундай тақиқ сабаб «Арсенал»га қарши ЕЧЛ учрашувига (2:2) бора олмаганди.

Мавзуга оид