АҚШ Туркиянинг Раққани озод қилишдаги иштироки бўйича музокаралар олиб бормоқда
АҚШ Туркия билан Суриянинг Раққа шаҳрини ИШИД жангариларидан озод қилиш операциясида Анқаранинг иштирок этиши бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Ироқ ва Сурияда ИШИДга қарши халқаро операция қўмондони, америкалик генерал-лейтенант Стивен Таунсенд маълум қилди.
"Биз Туркия билан унинг Раққани озод қилишда иштирок этиши бўйича музокараларда иштирок этмоқдамиз. Мен уларнинг қўшинлари қанчалик катта бўлишини билмайман", деб айтган Таунсенд.
Бундан аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқара операцияда иштирок этиши мумкинлигини айтган. "Коалиция, Россия билан келишув асосида зарурат бўлса, биз томондан Раққада қадамлар кўрилиши мумкин", деб айтган Эрдўған.
Эрдўғаннинг айтишича, Анқара террорчилик ташкилоти деб ҳисоблайдиган суриялик курдлар мудофаа кучлари Суриянинг Манбиж шаҳрини тарк этиб, Фрот денгизининг шарқий соҳилларига чекиниши керак.
Мавзуга оид
13:58
«Трамп урушларни тўхтата олмайди» – америкалик сиёсатшунос Женнифер Брик
12:46
Икки марта аёлларни ютган Трамп: АҚШнинг янги-эски президенти ҳақида қизиқарли маълумотлар
12:37
Пуэрто-Рико аҳолиси яна бир бор АҚШ таркибига қўшилиш учун овоз берди
09:59