Трамп АҚШ янги дўстлар излашини маълум қилди
АҚШ етакчиси Трамп Америка Конгресси олдида маъруза қилар экан, "НАТОни қатъий равишда қўллаб-қувватлаши"ни билдирди.
"Бироқ, бунинг учун бизнинг ҳамкорларимиз ўзларининг молиявий мажбуриятларини бажаришлари керак. Эндиликда, жуда кескин ва ошкора руҳдаги баҳс-мунозаралардан сўнг, улар шундай қилмоқда", - деб таъкидлади Оқ уй раҳбари.
АҚШ, шунингдек, умумий манфаатлар доирасида янги иттифоқчилар ва ҳамкорларни топиши мумкин.
"Америка умумий манфаатлар бўлган жойда янги дўстлар топиш, янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга тайёр", - деди Трамп. Унинг сўзларига кўра, "можаролар кўп эмас, кам бўлганида" АҚШга яхши бўлади.
Трампнинг уқдиришича, "бугунги кунда Америка собиқ душманлари билан дўстлик ришталарини боғлаган".
"Бизнинг айрим иттифоқчиларимиз жаҳон урушлари вақтида чегаранинг нариги томонида эди. Тарих бизга тинч дунёни барпо этиш мумкинлигига ишонч бериши керак", - деб таъкидлаган Америка етакчиси.
Мавзуга оид
13:58 / 08.11.2024
«Трамп урушларни тўхтата олмайди» – америкалик сиёсатшунос Женнифер Брик
12:46 / 08.11.2024
Икки марта аёлларни ютган Трамп: АҚШнинг янги-эски президенти ҳақида қизиқарли маълумотлар
12:37 / 08.11.2024
Пуэрто-Рико аҳолиси яна бир бор АҚШ таркибига қўшилиш учун овоз берди
09:59 / 08.11.2024