Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британияда рулда гаплашганлар учун жазо кучайтирилади
Буюк Британияда автомобиль бошқаруви чоғида мобил телефондан фойдаланганлик учун 200 фунт-стерлинг (248 АҚШ доллари) жарима солинади. Айрим ҳолларда ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этишга асос бўлиши ҳам мумкин. 2017 йил 1 мартдан Бирлашган Қиролликда Йўл ҳаракати қоидаларининг янги таҳрири кучга киради. Унга кўра, машина бошқараётган вақтда телефон орқали мулоқот қилиш ёки матнли хабарларни юбориш учун янги жазо чоралари белгиланди.
"Ҳар бир киши оила аъзолари ва дўстларининг машина бошқариш вақтида телефондан фойдаланишига чек қўйишлари учун ўз ҳиссасини қўшиши керак. Бу маст ҳолда машина бошқариш кабидир", - деган Британия транспорт вазири Крис Грэйлинг.
Ҳайдовчилик гувоҳномаси олганига 2 йилгача бўлганлар телефонда гаплашганлари учун гувоҳномаларидан маҳрум бўлишлари мумкин. Қолган қоидабузарлар учун 12 жарима балидан 6таси олинади, иккинчи марта шундай ҳолат қайд этилса, уч йилга автомобиль бошқариш тақиқланади. Шу билан бирга, иккала ҳолатда ҳам гувоҳномаларнинг олиб қўйилиши Ҳайдовчилар ва транспорт воситаларини лицензиялаш агентлигида қайта имтиҳон топширишни англатади.
Press Association агентлигига кўра, яқин орада Британия полицияси ушбу қонунга бўйсунмаётганларни аниқлаш мақсадида патрулликни кучайтиради. Бундан ташқари, ҳукумат махсус ишонч телефонини жорий қилди. Унга қўнғироқ қилиб, аноним тарзда қоидабузарни маълум қилиш мумкин.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026
Сассекс университети Ўзбекистонда кампус очиш имкониятини кўриб чиқмоқда
21:22 / 22.05.2026
Британияда TikTok ва YouTube болалар учун хавфсиз эмас деб топилди
23:07 / 20.05.2026