Жаҳон | 08:58 / 01.03.2017
5921
1 дақиқада ўқилади

CNN: Трамп КХДРни АҚШ учун асосий таҳдид деб ҳисобламоқда

Фото: cnn.com

АҚШ президенти Дональд Трамп КХДРни АҚШга “тўғридан-тўғри асосий таҳдид” деб ҳисоблайди. Бу ҳақда CNN Оқ уйдаги юқори лавозимли манбага асосан хабар бермоқда.

Таъкидланишича, 27 февраль куни Трамп Хитой вакили билан учрашди ҳамда уни КХДР муаммоси устида жиддий ишлашга чақирди.

«Сиз Шимолий Корея бўйича ишлашингиз керак», - дея АҚШ президентининг хитойлик амалдорга қарата айтган сўзларини келтирган манба.

Манба Хитой вакилининг исм-шарифини ойдинлаштирмаган, бироқ телеканалнинг тахминича, гап ХХР Давлат кенгаши аъзоси, ХКП МҚ қошидаги хорижий ишлар бўйича раҳбарият гуруҳи масъул котиби Ян Цзечи ҳақида бормоқда. У АҚШга икки кунлик ташриф билан келган.

Аввалроқ Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашиши мумкинлигини истисно қилмагани ҳақида хабар бергандик.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид