Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқининг инқироздан чиқишининг 5 та варианти таклиф қилинди
Еврокомиссия Brexit сабабли Европа Иттифоқида юзага келган инқироздан чиқишнинг бир неча вариантини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Euronews телеканали хабар бермоқда.
Еврокомиссия бошлиғи Жан-Клод Юнкер бошчилигида Европа Иттифоқининг Буюк Британиясиз келгуси ривожланишининг 5 та сценарийси яратилди. Улар "Оқ китоб"га бирлаштирилди. Бу ҳужжат 1 мартда имзоланиши керак. Бу ҳужжат Римда 25 мартда ўтадиган Европа Иттифоқи саммитида муҳокама қилинади.
Ушбу сценарийлар қуйидагича номланган: "Камроқ, бироқ самаралироқ қилиш", "Биргаликда кўпроқ қилиш", "Ушбу йўналишни давом эттириш", "Фақат ягона бозор", "Ким кўпроқ олмоқчи бўлса, кўпроқ қилиши керак". Юнкернинг айтишича, "барча муаммосиз бирга ишлаши мумкин деб тасаввур қилинган даврлар ўтди".
Таклиф қилинаётган вариантлар Шарқий Европа давлатлари томонидан танқидга учради. Улар Европа Иттифоқи томонидан бериладиган ёрдам пуллари кесиб ташланишидан хавотир билдиришмоқда. Маълум қилинишича, ушбу режалар Европа институтлари тизими ва амалдаги шартномаларнинг жиддий ўзгаришига олиб келмаслиги тахмин қилинмоқда.
Мавзуга оид
08:50 / 26.06.2026
ЕИ Россия ҳарбийлари учун киришни тақиқламоқчи
17:36 / 24.06.2026
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда мигрантлар учун марказ ташкил этиши мумкин - ОАВ
10:40 / 18.06.2026
ЕИ ва Кремл ўртасида норасмий алоқалар бўлгани хабар қилинди
09:45 / 18.06.2026