Жаҳон | 09:42 / 01.03.2017
6956
2 дақиқада ўқилади

Трамп маъмурияти Америка компаниялари учун солиқ юкини пасайтиради

АҚШ президенти Дональд Трамп Конгресс олдидаги маърузасида мамлакатга 1 трлн долларлик инфратузилмаларни ривожлантириш дастури кераклиги ҳақида сўз юритди. 

Унинг сўзларига кўра, миллий тикланишга доир янги дастурни қабул қилишнинг вақти келган. Трампнинг таъкидлашича, АҚШ Яқин Шарққа 6 трлн долларни сарфлаб юборган бир вақтда, мамлакат инфратузилмалари барбод бўлмоқда. 

Президентнинг изоҳ беришича, 1 триллион доллар давлат ва хусусий сармоя ҳисобидан киритилиши мумкин. У шундай таклиф билан Конгрессга мурожаат қилишини билдирди. Дастурни ҳаётга татбиқ этиш бир неча миллионлик иш ўринлари барпо этиш имконини беради. 

Трампнинг аниқлик киритишича, ушбу дастур негизида иккита қоида ётади — «Америка маҳсулотини харид қилиш» ва «америкаликларни ёллаш».

Президент, шунингдек, Конгрессдаги чиқишида Америка иқтисодиётини қайта ишга туширишга чақирди. Компаниялар АҚШда фаолият юритишлари осон бўлиши ва хорижга кетиши оғир бўлиши кераклигини айтди. У Америка компаниялари учун солиқ юкини пасайтиришга ҳамда ўрта тоифа учун солиқ юкламаларини енгиллаштиришга ваъда берди. 

Мавзуга оид