АҚШ аэропортининг янги "қирралари" намоён бўлмоқда
26 февраль куни африкалик муҳандис-дастурчи Селестин Омин иш бўйича Нигериядан Нью-Йоркка йўл олди. Бироқ аэропортга келгач, кутилмаган муаммога дуч келди. АҚШ божхона ва чегара хизматлари ходимлари унинг ҳақиқий касбини кўрсатганига ишонишмади ва унга ўз йўналиши бўйича бир неча вазифа беришди. Бу ҳақида LinkedIn'да хабар берилди.
Оминнинг сўзларига кўра, у Америкага биринчи марта келиши. У бундан бир неча ой олдин Andela стартапининг катта техник маслаҳатчиси этиб тайинланганди. Бу стартап истеъдодли африкалик дастурчиларга АҚШда иш берувчиларни топишга кўмаклашади. Февраль ойида Омин қисқа муддатли Америка визасини қўлга киритди ва маҳаллий First Access сервисига ёрдам бериш учун Нью-Йоркка йўл олди.
Andela ходими бўлган самолёт 24 соатлик парвоздан кейин Жон Кеннеди номидаги халқаро аэропортга қўнди, бироқ Омин божхона кўригидан ўта олмади. Унинг сўзларига кўра, божхона ходими унга ташриф мақсади ва иш ҳақида бир неча саволлар берган, шундан сўнг алоҳида хонага ўтишни сўраган.
Тахминан бир соатлардан кейин хонага иккинчи ходим кирган ва Оминнинг визада қайд этилган иш жойи ҳақиқатга тўғри келадими ёки йўқ - сўрай бошлаган. Африкалик меҳмон маълумотнинг ҳақиқат эканини тасдиқлаганидан сўнг офицер унга қоғоз ва ручка бериб, ўз касбини тестга жавоб бериш орқали исботлашни таклиф қилди.
АҚШ божхона ва чегара хизмати Омин учун икки савол тайёрлаганди.
Етти йилдан бери муҳандис-дастурчи бўлиб ишловчи Оминнинг таъкидлашича, саволлар худди офицерлар Google'дан "Муҳандис-дастурчидан сўраш мумкин бўлган саволлар"ни қидиргандек тузилган. У парвоз вақти ва офицерларни кутиб чарчаган бўлса-да, вазифаларни бажаришга ҳаракат қилган. Омин 10 дақиқада жавобларни ёзиб узатган, бироқ божхона ходимлари уларнинг нотўғри эканини айтишган.
Оминнинг таъкидлашича, у "техник" жиҳатдан саволларга тўғри жавоб берган, офицерлар эса уларни тушуниш учун етарли билимга эга бўлишмаган.
Кейинроқ Оминни қўйиб юборишган. Офицер унга барибир ишонтира олмаганини айтган. Маълум бўлишича, улар Andela ва First Access'га қўнғироқ қилгачгина мамлакатга киришга рухсат беришган. Африка стартапи ҳаммуассиси Кристина Сасс бу маълумотни тасдиқлади. Сервис муҳаррири изоҳ талаб қилиб АҚШ божхона ва чегара хизматига мурожаат қилган, лекин ҳеч қандай жавоб олмаган.
Мавзуга оид
14:08 / 05.11.2024
Саҳрои Кабирни кўкаламзорлаштириш Ер иқлимига қандай таъсир қилади?
14:30 / 21.10.2024
Ўзбекистон Африка қитъасининг нечта давлати билан дипломатик муносабатлар ўрнатгани айтилди
18:57 / 16.10.2024
Стартап лойиҳалар экотизимини ривожлантириш ҳақидаги президент қарори имзоланди
23:32 / 10.10.2024